Ҳужжатлар

ҚУРИЛИШЛАРДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК


05.05.2020   753

Халқимизнинг пойдевори мустаҳкам уй қуламайди – деган ибораси бежиз айтилмаган. Ҳа, азизлар ҳар бир қурилишнинг пойдевори мустаҳкам бўлиши, қурилган бино-иншоотлар мустаҳкам бўлиши билан бир қаторда келажак авлодга қолдиралажак мероснинг сифатли, мустаҳкам, қолаверса, ёнғиндан ва зилила ва бошқа табиий офатлардан тўлиқ ҳимояланган бўлмоғи лозим.

Хар томонлама пухта лойиҳалар асосида қурилган уйлар нафақат мустахкамлиги қолаверса қурилиш ашёларини узоқ муддатлар ўз сифатини сақлаб қолади.

Мусулмонлар Хаж зиёратига интилгани каби, Японияликлар ҳам бизнинг тарихий обидаларимизу, уларнинг архитектура дизайнини кўришга интилишларидан аждодларимизнинг қурилиш соҳасида нечоглик ақлбовар қилмас илмга эга бўлганликларини кўришимиз мумкин.

Ҳозирги кунда хаётимизни қурилишларсиз тасаввур қилиш қийин. Чунки, кундалик турмушимизда жуда кўп ўзгаришлар бўлмоқда, янги технологиялар, ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа тармоқларни кириб келиши ўз навбатида албатта, янги корхоналар, янги иш жойлари демакдир. Уларни катта маблағлар эвазига қад кўтариши эса ҳаммамизга маълум.

Ҳозир кунда Андижон шаҳар худудида 249 та, шундан 38 таси реконструкция қилинаётган, 4 таси қайта реконструкция қилинаётган янги қурилиш масканлари хисобга олинган бўлиб, қурилиш масканларининг лойиха смета хужжатларида кўрсатилган чора-тадбирларни бажарилиши бўйича қурилиш раҳбарларига ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб келинмоқда.

Лекин, олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари қарамасдан, айрим ташкилот раҳбарлари ёки қурилиш ташкилотлари биноларнинг ёнғин хавфсизлиги таъминлаш ишларини иккинчи даражада қараётганлиги сабабли, вилоятимиз худудида йирик ёнғинлар ҳамда уларда инсонларни тан жарохати олиш ва ҳлок бўлиш ҳолатлари содир бўлмоқда.

Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, кўп йил хизмат қилган ва қурилиш механикасини барча қоидаларига асосланиб хисоблаб чиқилган қурилиш конструкциялари ёнғин шароитида бир неча соат, хаттоки бир неча минут ичида қулаши мумкин. Мисол учун, Андижон шаҳридаги “Анд-Наврўз-Универсал савдо” МЧЖ ва “Динар текстиль” МЧЖларда содир бўлган ёнғинлар барчамизни янада сергак бўлишга, биноларнинг ёнғин хавфсизлиги таъминлашга эътибор билан қаратишимиз лозимлигини англатади.

Ҳўш, ушбу масканларда амалга оширилган ишлар тўлиқ бартараф этилганлигига ким кафолат бера олади. «Кўза кунда эмас – кунида синади» деган халқимизнинг хикматли мақоли бор. Агар, ёнғин ёки фавқулодда ҳолатлар содир бўлгудек бўлса, ушбу масканлардаги ёнғин хавфсизлиги тўлиқ таъминланмаган ҳолда ёнғинни бартараф этиш қандай амалга оширилиши ва юзага келадиган қиинчиликлар ва муаммолар ушбу масканлар раҳбарлари тушуниб етмаган кўринади ёки ишчи-хизматчилар хаёти ва бино иншоотлар қиймати уларни қизиқтирмайди шекилли...? Ёнғинни ўчиришдан кўра, уни олдини олиш лозимлигини тушунтириш ишларини давом эттираверамиз.

Адашали ЎСАРОВ,

Андижон шахар ФВБ инспектори сержант.