ЖАМИЯТ

ҚУРИЛИШ БЕТАШВИШ БЎЛСИН


28.05.2019   1228

Вилоятимизда қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, иқтисодий-ижтимоийтармоқлар ривожланмоқда. Аҳолигамаданий - маиший хизмат кўрсатиш сифати ошириляпти. Ҳудудларда янги тураржойлар, савдо, хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилмоқда. Фаолият кўрсатаётганлари таъмирланиб, даврга мос холатга келтириляпти.

Қурилаётган, таъмирланаётган, лойиҳалаштирилаётган ҳар бир бино ёки иншоотнинг ёнғинга қарши холатиназардан четда қолмаслиги зарур. Меъёрий ва ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига жавоб бериши энг аввало лойиҳада кўзда тутилган бўлиши шарт. Шундагина турли хил кўнгилсизликлар келиб чиқишининг олди олинади. Фавқулодда холатларда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, кам талофатлар билан ёнғинларни бартараф этиш имконияти яратилади.

Айрим холатларда фуқаролар томонидан йўл четига, кўп қаватли уйлар олди, бозор ҳудудларига ҳужжатларсиз, меъёр талабларига, қолаверса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда ўзбошимчалик билан қўшимча бинолар қураётганига дуч келяпмиз. Улар қурилиш ишлари тугалланмасидан, битган бўлса фаолият бошламасидан бузилишга маҳкум эканлигини ҳамма ёдида тутиши лозим.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўзини ўзи бошқариш органларида кенг жамоатчилик ўртасида ноқонуний қурилишларни олдини олиш,амалдаги қонун талаблари асосида ҳужжатларни расмийлаштириш, тегишли тартибда мутассадди ташкилотлар орқали рухсатномалар олиш ва шундан сўнггина бино пойдеворини ўрнатиш борасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Мақсад ноқонуний қурилиш ташвиш келтириши ҳақида ҳар бир фуқарони огоҳлантиришдир.

Улуғбек Қосимов,

Андижон вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси.