Бугуннинг гапи

КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ АНДИЖОНДА ЎТКАЗИЛДИ


11.10.2019   200

Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда вилоятлардан ташриф буюрган ўн тўртта жамоа учта шарт бўйича беллашди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, танловдан кўзланган мақсад ўқувчилар ўртасида ҳуқуқий маданиятни, шунингдек, давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларни шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик, фаол фуқаролик позициясини кучайтириш, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришда шахсий ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилишдан иборат.

Жамоалар онлайн тест, оғзаки савол жавоб ҳамда тайёрланган ижтимоий роликлар тақдимоти шартлари бўйича ўзларининг билим ва кўникмаларини намоён этдилар. Натижада Хоразм вилоятининг “Адлия”, Қорақалпоғистон Республикасининг “Барон”, Навоий вилоятининг “Ёш тарғиботчилар”, Тошкент шаҳрининг “Ҳидоя”, Андижон вилоятининг “Парламент”, Қашқадарёнинг “Фимида”, Тошкент вилоятининг “Адолат” жамоалариюқори балл тўплаб ғолибликни қўлга киритишди.

Ғолиблар Халқ таълими вазирлигининг эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Маълумотларга кўра, танлов уч босқичда ташкил этилган бўлиб, унда иштирок этиш учун 9-11 синф ўқувчиларидан 30 минг 870 нафари онлайн ҳужжат топширган.