ЖАМИЯТ

ҚЎРҒОНТЕПАЛИК ТАДБИРКОР ЎЗИ ТАЪЛИМ ОЛГАН МАКТАБГА КИТОБЛАР ТЎПЛАМИНИ СОВҒА ҚИЛДИ


07.12.2020   842

Китоб инсоннинг энг яқин сирдоши ва дўсти ҳисобланади. Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг жорий йил 2019 йилнинг 19 мартда ўтказган селектор йиғилишида мамлакат ёшларининг маънавиятини юксалтириш, барча кутубхоналар фондини бойитишда раҳбар-ходимлар ташаббус кўрсатиши лозимлиги ҳақидаги таклифлари юртимизда яна бир хайрли ишнинг бошланишида муҳим омил бўлди.

Тадбиркор Муножат Мадалева 8 декабрь – конституция куни муносабати билан ўзи таълим олган 27-умумий ўрта таълим мактабига 50 дона китоблар тўпламини совға қилди.

Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан учрашув қизғин ўтди.

Тадбиркорфаолияти ҳақида маълумот берди. Ўқувчилардан доимо кутубхоналарига ташриф буюриб китобхон бўлишга чақирди.

Азаматжон ТОШМАТОВ.

Муаллиф олган суратлар.