Бугуннинг гапи

ҚЎРҒОНТЕПАДА ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИ КАМАЙДИМИ?


11.09.2019   280

орий йилнинг шу кунига қадар Қўрғонтепа туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси ходимлари томонидан атига 2 та фирибгарлик жинояти содир этилгани ҳақидаги ҳолат қайд этилган. Бу ўтган йилгига нисбатан сезиларли даражада камайганлигидан далолат, дея хабар бермоқда туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи подполковник Санжарбек Солижонов.

Фирибгарлик жиноятларини содир этилишини олдини олиш мақсадида бўлинма ходимлари томонидан «Фирибгарликнинг қурбонига айланиб қолманг» номли буклетлар ва уларнинг электрон шакли тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларга, шунингдек, кўчаларда, истироҳат боғларида, бозорларда ҳамда жамоат жойларида фуқароларга тарқатилиши орқали эришилди.

Шунингдек, туман ИИБ ҲПБ ҳудудий профилактика инспекторларига ҳам ушбу буклетлар ва уларнинг электрон шакли тарқатилиб, уларга кўпайтириб хизмат ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларга тарқатиши, баннер шаклида таянч пунктларини кўринарли жойларига илиб қўйиши ҳамда фирибгарлик жиноятларини содир этилишининг олдини олиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориши ҳақида кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, аҳоли ўртасида фирибгарлик жинояти ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида ўтказилаган давра учрашувлари ҳам ўз самарасини берди.

Тарғибот ташвиқот ишлари давом этмоқда.