«102» хабарлари

ҚЎРҒОНТЕПАДА 100 МИНГ СЎМ ПУЛГА «МАРИХУАНА» СОТАЁТГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНГАН


10.01.2019   453

Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими Наркотрафик ва гиёҳванд моддаларни қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирни амалга оширди. Бу ҳақда журналист Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

Қўрғонтепа туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, тергов бўлими бошлиғи, подполковник Санжарбек Солижоновнинг айтишича, «Назорат тартибида наркотик моддасини харид қилиш» тадбири доирасида ўтказилган навбатдаги рейд давомида яна бир жиноятнинг олди олинган.

Маълум қилинишича, 2019 йилнинг 9 январь куни Қўрғонтепа тумани, Ижтимоят маҳалласида истиқомат қилувчи М. У. ўзи яшаётган ҳудудда холис ҳаридор тариқасида иштирок этган фуқаро К. Р.га соф оғирлиги салкам 90 грамм бўлган қуруқ ҳолдаги «марихуана» гиёҳвандлик моддасини 100 минг сўм миқдордаги пул эвазига сотаётган пайти қўлга олинди. Шунингдек, М.У.нинг ёни кўздан кечирилганида чўнтакларидан 1.2 граммдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳам борлиги аниқланган.

Айбланувчи сўроқ қилинганида, у ўзининг кўрсатмасида 2015 йилнинг куз ойларида далада юрган вақтида ёввойи холда наша гиёҳвандлик моддаси ўсиб ётганлигини кўриб, териб олиб қоғозга ўраб чекиб кўрганлигини, шундан сўнг наркотик моддасини истеъмол қилишни бошлаганлигини айтган. 2018 йилнинг кузида яна ариқ четларида ёввойи ҳолда наша ўсимликлари ўсиб ётганлигини кўриб баргларидан сидириб олганлигини, сўнгра яшаш хонадонига олиб келиб, деворлар орасидаги тешикка беркитиб қўйганлигини билдирган.

Ҳозирда ушбу иш юзасида туман ИИБ хузуридаги тергов бўлими томонидандастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.