Андижон 24

ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИГА ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ


11.02.2021   1905

Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимига Набижонов Элёрбек Закирович тайинланди.

Набижонов Элёрбек Закирович 1979 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 2000 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини кундузги, ҳамда 2014 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини магистратурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йили Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Қўрғонтепа филиали мижозларга хизмат кўрсатиш сектори мутахассиси вазифасидан бошлаган.

2004-2006 йилларда «Ўзбекистон Саноатқурилиш банки» акциядорлик тижорат банки Шаҳрихон филиали ички ҳисоб-китоб сектори архивариуси, бухгалтерия ҳисоби бўлими ҳисобчиси, иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи ўринбосари бўлган.

2015-2019 йилларда «Ориент Финанс» хусусий акциядорлик тижорат банки ижроия аппарати ижро назорати бўлими бошлиғи ўринбосари-бошқарув раиси ўринбосари ёрдамчиси, ижро интизомини назорат қилиш ва банк хизматчилари бўйича дастлабки маслаҳат бериш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Набижонов Элёрбек Закирович, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани «Khantex Group» масъулияти чекланган жамияти кузатув Кенгаши раиси бўлган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Набижонов Элёрбек Закировични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.