ЖАМИЯТ

ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА 196 НАФАР ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ


30.01.2021   2140

Қўрғонтепа тумани ҳокимлигида ўтказилган қабулга 196 нафар фуқаро ташриф буюрди. 115 та масала ҳал этишга йўналтирилди. 25 та мурожаатга ҳуқуқий тушунча берилди. 56 та мурожаатга ўз жойида ечим топилди.

Қўрғонтепа тумани ҳокими (в.б)нинг фуқаролар қабули жараёни давомида, туман ИИБ масъуллари, туман ҳокими ўринбосарлари томонидан қабулга ташриф буюрган 196 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.

Мурожаатлар билан батафсил танишган ҳолда, маълум қилинган масалаларни қонуний ечим сари йўналтириш ҳаракатлари давомида, 22 нафар фуқаронинг мурожаатини тўғридан-тўғри ҳал этиш ҳуқуқий жиҳатдан имконсиз деб топилди ва қўшимча ҳуқуқий тушунчалар, тавсиялар берилди.

115 нафар фуқаронинг мурожаатлари, кўриб чиқиш ва қонуний доирада ҳал этиш вазифаси билан тегишли ташкилот раҳбарига топширилди. Ушбу мурожаатларга аниқ кўрсатилган муддат асосида мутасаддилар томонидан натижавий ахборот берилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, ишга жойлашиш, суюлтирилган газ балонига эга бўлиш, қонуний низомларга тўғри келган ҳолатдаги қўшимча ёрдам кўрсатиш, спортни ривожлантириш мақсадидаги режалар, тадбиркорлик фаолияти борасида ва бошқа турдаги 56 та масалалар имкониятлар доирасида қўллаб-қувватланган ҳолда ўз жойида ечим сари юзланди.

Манба: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.