Андижон 24

ҚУРБОНЛИК БИЛАН БОFЛИҚ ҲУКМЛАР


17.07.2021   779

"Қурбонлик"нинг маъноси нима? Бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи молиявий ибодатлардан бири қурбонликдир. Қурбонлик луғатда "яқинлашмоқ", истилоҳда Қурбон ҳайити кунларида Аллоҳга маънавий яқинлашиш мақсади билан сўйилган ҳайвонга (жонлиққа) берилган номдир.

Қурбонлик бой ва муқим (мусофир бўлмаган) ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга вожибдир.

Бой деб, қарзидан ва асосий эҳтиёжидан бошқа 20 мисқол (85)гр олтин ёки шу қийматдаги пул ёки молга эга бўлган одамга айтилади.

Ҳайвонлардан фақат қўй, эчки, қорамол ва туя қурбонлик қилиниши мумкин.Хўроз, товуқ, курка ва ғоз каби уй ҳайвонлари ва гўшти ейиладиган ёввойи ҳайвонлар қурбонлик нияти билан сўйилиши мумкин эмас.

Қурбонлик учун мўлжалланган қўй ва эчки бир, туя беш, қорамол эса икки ёшдан ўтган бўлиши керак. Фақат қўй олти ойни тамомлаганда бир ёшни тамомлаган кабижавдари бўлса, у ҳам қурбонлик қилиниши мумкин. Қўйдан ташқари бошқалари ҳар қанча салобатли кўринсалар-да, белгиланган ёшга тўлмагунича қурбонлик қилишлари жоиз эмас.

Албатта, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: "Кимики намоз (ҳайит)дан олдин қўй сўйса, бас, қайтариб қурбонлик қилсин. Кимики намоздан (ҳайит)дан ке- йин сўйса, уни қурбонлиги комил бўлди. Ва мусулмонларни суннатини топди".

Қанақа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди?

Пайғамбаримиз с.а.в. айтадилар: 1. Бир кўзлик, бир кўзлиги ошкора бўлса. 2. Чўлоқ, уч оёғи билан юради бир оёғини мутлақо босмайди. 3. Касал, касаллиги ошкора бўлса. 4. Ориқ, оёғида илиги қолмаган бўлса.

Қурбонликнинг гўшти уч қисмга тақсимланади. Бир қисми хомлигича камбағалларга тарқатилади, иккинчи қисми пишириб эҳсон қилинади. Учинчи қисми эса хонадон аҳллари учун қолдирилади. Расулуллоҳ алайҳиссаломхадисларида шунга ишора қилганлар.

Одатда, ҳайит кунида ҳамма бир-бирини улуғ кун билан самимий муборакбод этади. Ҳайит намозини адо этгандан сўнг биринчи ўринда бизларни дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-оналаримизни, қариндош-уруғларимизни, ёру биродарларимизни, беморларни бориб зиёрат этамиз. Уларнинг ҳолини сўраш ва кўнглини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Айрим сабаблар билан ўзаро аразлашган гина-қудратли кишилар ҳам бир-бирларини кечириб, ўзаро узрлар айтиб бир-бирларига қучоқ очадилар. Бу кун барчага қувонч улашиладиган кундир.

Истиқлол шарофати туфайли ҳар йили махсус Қарор қабул қилиниб, Қурбон ҳайити дам олиш куни деб эълон қилинади

Барча юртдошларимиз ҳайитни кўтаринки байрам руҳида кенг нишонлайдилар. Бу муборак кунда барчаларимиз Аллоҳ таолонинг зиёфатида ҳозир бўламиз.

Барчамизга кириб келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин, гўзал диёримизни турли бало-офатлардан Яратганнинг ўзи асрасин, кейинги Қурбон ҳайити кунларига сиҳат-саломатликда етиб боришимизни ҳаммамизга насиб этсин. Юртбошимизнинг жамиятимиздаги аҳиллик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларига муваффақиятлар, халқимизга хотиржамлик, юртимизда бўлиб турган балони Аллоҳ таоло тез кунларда кўтаришини, меҳнаткаш халқимизнинг фаровон турмуши олдингиданда зиёда бўлишига тилакдошман.

Муҳаммадюсуф

ТЎРАҚУЛОВ,

Олтинкўл тумани бош имом-хатиби