Андижон 24

ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 11 АВГУСТ КУНИ БЎЛИБ ЎТАДИГАН ТЕСТ СИНОВЛАРИ БОШҚА МУДДАТГА КЎЧИРИЛДИ


08.08.2019   1928

Қурбон ҳайити муносабати билан 11 август куни бўлиб ўтадиган тест синовлари бошқа муддатга кўчирилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

Шу куни ўтказиладиган тест синовлари қуйидаги муддатларга кўчирилган:

Қашқадарё вилоятида — 12 август куни;

Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида — 13 август куни;

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида — 14 август куни;

Бухоро вилоятида — 15 август куни ўтказилади.

Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бино ва соатлар ўзгармайди.

Манба: daryo.uz