Спорт

ҚУРЪА ТАШЛАНДИ: ЎЗБЕКИСТОННИНГ РАҚИБЛАРИ МАЪЛУМ


18.07.2019   136

Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида 17 июль, чоршанба куни Жаҳон Чемпионати—2022 ҳамда Осиё кубоги—2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг «D» гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоага Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади. Жамоамиз илк учрашувни 5 сентябрь куни сафарда Фаластинга қарши ўтказади.

- Гуруҳимиздан ўрин олган ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда учрашувларга жиддий тайёргарлик кўрамиз, - деди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер.- Ўзбекистон терма жамоаси барча учрашувларда мазмунли ўйин намойиш этиб, якунда келаси босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушади.

«D» гуруҳида Ўзбекистон иштирокидаги ўйинлар тақвими қуйидагича:

1-тур. 2019 йил, 5 сентябрь. Фаластин—Ўзбекистон

2-тур. 2019 йил, 10 сентябрь. Ўзбекистон дам олади

3-тур. 2019 йил, 10 октябрь. Ўзбекистон—Яман

4-тур. 2019 йил, 15 октябрь. Сингапур—Ўзбекистон

5-тур. 2019 йил, 14 ноябрь Ўзбекистон—Саудия Арабистони

6-тур. 2019 йил, 19 ноябрь Ўзбекистон—Фаластин

7-тур. 2020 йил, 26 март Ўзбекистон дам олади

8-тур. 2020 йил 31 март Яман—Ўзбекистон

9-тур. 2020 йил, 4 июнь Ўзбекистон—Сингапур

10-тур. 2020 йил, 9 июнь Саудия Арабистони—Ўзбекистон