Андижон 24

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ЯШОВЧИ ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!!! (+ВИДЕО)


27.03.2020   4224

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ МАШЪАЛБЕК ТАДЖИБАЕВНИНГ ВИЛОЯТДАГИ МАВЖУД КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ЯШОВЧИ АҲОЛИ ВАКИЛЛАРИГА КОРОНАВИРУС КАСАЛЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ

Шу кунларда Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан кўп қаватли уйларда давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Айни кунда вилоятда 1 минг 700 дан зиёд кўп қаватли уй мавжуд. Юртимизда юзага келган фавқулодда вазиятдан келиб чиқиб, тизимда фаолият юритаётган мутахассислар коронавирус инфекциясининг кириб келиши, тарқалиши ҳамда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кўп қаватли уйлар аҳолиси ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқда. Айниқса, аҳолининг санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилишини тўғри ташкил этиш, коронавирус юқишининг олдини олиш мазмунидаги буклетлар ҳар бир хонадонга бепул тақдим этилмоқда.

Бундан ташқари, бугунги кунга қадар вилоятдаги 800 га яқин кўп қаватли уйларнинг ички, ташқи томонлари ҳамда ертўлалари шаҳар ва туман санитария-эпидемиология осойишталик марказлари ходимлари томонидан дезинфекция қилинди.

Кўп қаватли уйлар аҳолисига зинапоялар, лифтлар, уйлар олдидаги болалар майдончаларида санитария ва эпидемиология талабларига риоя этишлиши бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда. Фуқароларга шахсий гигигена талабларига риоя қилишлари, жамоат жойларида ҳимоя ниқобини тақиб юришлари лозимлиги тушунтирилмоқда.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бу каби ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Ўзингизга маълумки шу кунларда деярли барча корхона, ташкилотлар ва муассасаларда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Бу эса табиий равишда дезинфекция қилаётган СЭОМ ходимлари етишмовчилиги юзага келмоқда. Шу сабабли вилоятдаги барча кўп қаватли уйларни тўлиқ қамраб олиш имкони мавжуд эмас. Шундай бўлсада бўлимлар томонидан имконият даражасида кўп қаватли уйлар дезинфекция қилинмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Агарда сиз яшаб келаётган кўп қаватли уйлар дезинфекция қилинмаган бўлса, ёки подъездлар қолиб кетган ҳолатлари юзага келсаушбу йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғининг махсус “телеграм” рақами, шунингдек, фейсбук ижтимоий тармоғида расмий саҳифаларига, бошқарма ҳузурида ташкил этилган “Диспетчерлик хизмати”га тун-у кун мурожаат қилишингиз мумкин.

Бу орқали сиз ўз саломатлигингизни асрашингиз, пандемия даражасигача кўтарилган коронавирус касаллигини олдини олишда хиссангизни қўшишингиз мумкин.

Мурожаат учун: Telegram: +998-90-202-21-01.

https://www.facebook.com/anduyjoykommunal

“Диспетчерлик хизмати” телефон рақами: 74-226-21-01

Андижон вилояти уй-жой

коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси.