Андижон 24

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ЯШОВЧИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА “БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ” МАВЗУСИДА УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА


20.05.2022   569

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729 сонли фармонида белгиланган вазифалар ижроси шунингдек, аҳолининг хуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш мақсадида жойларда жамоатчиликлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Жумладан Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошқармаси ҳодимлари ҳамда бошқарма хуқуқшуноси биргаликда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги кўп квартирали уйларда яшовчи аҳоли билан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида учрашувлар ташкил қилинди.

Тадбирда тадбирда бошқарма хуқуқшуноси сўзга чиқиб коррупция ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказиши, давлатнинг конституциявий асосларини ҳамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, демократик инс­титутлар ва қонун устуворлигини заифлаштириб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда бузилишига олиб келишини айтиб ўтди.

Шунингдек, аҳоли томонидан берилган саволларга ўринли жавоблар берилди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.