ЖАМИЯТ

КЎП ҚАВАТЛИ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШМОҚДА


23.10.2020   2274

Бугун Шаҳрихон туманида кўп қаватли уй-жой фондини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш масаласида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мазкур соҳага дахлдор вилоят ташкилотлари масъуллари, Шаҳрихон, Бўстон, Улуғнор, Балиқчи ва Олтинкўл туманлари ҳокимларининг ўринбосарлари, тижорат банклари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари, уй-жой ширкатлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тижорат банклари олдидаги кредит қарздорликларини ундириш тартиби ва кўп қаватли уй-жой фондини бошқариш бўйича “Бошқарув ташкилоти” ташкил этиш(Юнусобод тажрибаси) ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини янги ташкил этилаётган “Бошқарув ташкилоти”га бириктириш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.Вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Холматов кун тартибидаги масалалар бўйича масъуллар олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди. Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳ.Дадахонов кўп қаватли уй-жой фондини бошқариш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Йиғилишда кўп қаватли уйларга сервис хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, аҳолига қулайлик яратиш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича келгусидаги долзарб масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Рустам АРАББОЕВ.

Муаллиф олган суратлар.