Андижон 24

КЎНГИЛСИЗЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИБ


19.03.2019   1279

Хонобод шаҳрида ўтказилаётган вилоят байрам тадбирида ички ишлар тизими ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида профилактик ишлар олиб борилди. Шодиёналар олдидан Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи, Шохсупа минораси,“Ўзбегим” савдо мажмуаси, “Чархпалак” дам олиш маскани, арқон йўли, ташкилотлар учун ажратилган майдон ва уларнинг атрофидаги ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари тўлиқ ўрганиб чиқилиб, камчиликлар жойида бартараф этилди.

-Байрам тадбирида саксонга яқин хизмат ходимлари иштирок этмоқда,-дейди вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ахборот коммуникация технологиялари маркази инспектори Орифжон Алимқулов.-Улардан 20 нафари зобитлар, 30 нафари шаҳарга яқин бўлинма ва қисмларда фаолият олиб бораётган хизматчилар, 22 нафари сафдор ва сержантлардир.

Тадбирлар ўтказилаётган жойларда хизмат ходимлари электр симлари, жиҳоз ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш, ошхоналарда очиқ оловдан фойдаланганда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича назорат ишларини олиб бормоқдалар. Ёнғин ўчириш техникалари ва экипаж аъзоларининг шайлиги таъминланмоқда.

«auz.uz» online group.