Андижон 24

КЎНГИЛЛИЛАР КОРОНАВИРУС БИЛАН ОЧИҚ ЖАНГДА


29.04.2020   5059

Тождор душманга айланган кўзга кўринмас вирус билан курашда кимлар қаҳрамонлик кўрсатмоқда? Дунё аҳли кимни қаҳрамон сифатида тан олмоқда? Жавоб аниқ:оиласидан йироқда бўлган, ўз иш жойидан кетмаган шифокорлар. Давлатимиз раҳбари пандемияга қарши кураш борасидаги ҳар бир чиқишларида тиббиёт ходимларига чуқур миннаддорчилик билдираётгани ҳам бежиз эмас.

Бироқ айримлар ахборот маконидаги хабарларда Андижонда коронавирусга чалинган шифокорлар кўплиги ҳақида ёзиб, уларнинг профессионаллигига шубҳа уйғотиш кайфиятида бўлмоқда. Аслида бундай фикр билдирувчилар тиббиёт ходимларининг иш фаолияти билан яқиндан танишмасдан юзаки маълумотлар тақдим этяпти. Бутун дунё ожизлик қилаётган коронавирус билан юзма-юз туриб курашаётган шифокорга нисбатан таҳминий фикр-мулоҳазалар билан мунсабат билдириш тўғрими?

Айни вақтда 3 миллиондан ортиқ вилоят аҳолисига 7 минг нафар шифокор, 34 мингга яқин ҳамширалар хизмат кўрсатмоқда. Ўз ўзидан бу рақамлар бошқа вилоятларга нисбатан олганда Андижонда бир тиббиёт ходимига қанча бемор тўғри келишини таҳлил қилган ҳолда фикр билдиришга ундайди. Шифокор зиммасидаги масъулиятни сўз билан ифодалаш қийин.

Тиббиётдан оз бўлсада ҳабардор инсонларга аёнки, коронавируснинг дастлабки кунларида – ҳеч қандай клиник белгилари намоён бўлмаган вақтда биринчи бўлиб беморлар билан айнан шифокорлар мулоқотда бўлишди. Шунинг учун Хитойнинг битта провинциясида 1000 дан ортик шифокор касалликни юқтириб олган. Бундай ҳолатлар Америка Қўшма Штатлари, Италия ва Испания каби ривожланган давлатларда ҳам кайд этилди. Лекин бирорта давлатда шифокорларни бу ҳолатлар учун айблаш кузатилмади. Бутун дунё аҳли шифокорлар шаьнига фақат тахсинлар айтмоқда.

Коронавирус пандемиясига қарши курашда касалланган беморлар билан алоқада бўлган инсонлар билан ишлаш жуда муҳим. Бу ҳаракатда шифокорлар билан бир сафда Андижон давлат тиббиёт институтининг 25 нафар профессор-ўқитувчилари кўнгиллилар -волонтёрлар ҳаракатида фаол иш олиб бормоқдалар. Уларнинг асосий вазифаси-коронвирусга чалинганлар билан алоқада бўлган инсонларни аниқлаш ва карантин зонасига олиш. Гуруҳ аъзолари томонидан Андижон шаҳри, Андижон ва Шахрихон туманларидаги 100 дан зиёд хонадонларда эпидемиологик суриштирув ишлари ўтказилиб, зарурийчора-тадбирлар амалга оширилди. Муродбек Хўжаков, Шоҳрух Мирзо Зияев, Элёрбек Усмонов, Шерзодбек Нўъмонов, Хусниддин Усмонов ва Содиқжон Мамажоновлар бириктирилган ҳудудларда санитария-эпидемиология ва осойишталик маркази ҳамдаҳудудлардаги масъул ташкилотлар ходимлари билан биргаликда аҳолининг ниқоб режимида бўлишлари, зарурат бўлмаса уйда қолиши, агар касаллик белгилари аниқланса зудлик билан шифокорларга мурожаат қилишлари хусусида тушунтириш ишлари олиб бориш ташаббуси билан чиқдилар.

Вилоятимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган“Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” штаби – “Cалл cентер”да ҳам институтмизнинг ёш волонтёрлари фаол иш олиб бормоқда. Бўлгуси шифокорлар бу билан танлаган касбларига муносиб эканликларини кўрсатяпти. Муҳаммадюсуф Юсупов, Дилмуроджон Назиров ва Бобурбек Абдулазизхожиевлар “1197” қисқа рақамлари орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотганларга озиқ-овқат ва дори-дармонлар етказиб беришда кўмаклашмоқда. Уларнинг бу савобли ишидан юртдошлармиз хурсанд.

Кўплаб шифокорларни бирлаштирган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида онлайин тарғиботга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фуқароларда “Оила шифокори” тушунчаси шакллантириляпти. Бубарча уйда қолган бир вақтда катта аҳамиятга эга..

Бир сўз билан айтганда, бугун шифокорлар синовли кунларда чин маънодафидойилик наъмунасини кўрсатяпти.

Баҳромжон Мирзакаримов ,

Андижон давлат тиббиёт институти проректори.