Андижон 24

КУН ТАРТИБИДА - КОНТРАФАКТ МАТБАА МАҲСУЛОТЛАРИ


08.06.2018   1401

Бугун вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси томонидан Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Контрафакт матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши ва тарқатилишининг олдини олиш: тадбиркорлик маданиятини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш борасидаги ишлар ҳақида” мавзусида семинар-кенгаши ўтказилди. Унда вилоят божхона, рақобат бошқармалари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вилоят бўлими ҳамкорлигида ҳамда “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ахборот-кутубхона маркази, вилоятдаги барча олий ўқув юртлари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва халқ таълими бошқармаларига қарашли АРМлар раҳбарлари, китоб дўконлари мудирлари, босмахоналар, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари муҳаррирлари - иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан тайёрланган “Контрафакт матбаа маҳсулотларидан ҳушёр бўлинг!” дея номланган видеоролик намойиш қилинди.

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А.Султонов “Вилоятда фаолият кўрсатаётган матбаа корхоналарида тайёрланаётган маҳсулотларнинг сифати ва давлат стандартларига риоя этилиши ҳамда контрафакт матбаа маҳсулотларни ишлаб чиқарилишининг олдини олиш борасидаги ишлар тўғрисида”, вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати бўлими бошлиғи Ф.Каримов “Диний эсктремизм, ақидапарастлик ва турли ёт ғояларни ўзида акс эттирган контрафакт матбаа маҳсулотларини вилоятимиз ҳудудига олиб кирилишини бартараф этиш”, вилоят рақобат бошқармаси бўлим бошлиғи И.Мадраҳимов “Контрафакт матбаа маҳсулотлари тенг рақобат муҳитининг издан чиқиши ва иқтисодиётнинг мўътадил ўсишига салбий таъсир кўрсатувчи омилдир”, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вилоят бўлими матбуот ва ахборот сектори мутахассиси Г.Холматова “Фуқароларнинг китобларга бўлган эҳтиёжини қондиришда контрафакт матбаа маҳсулотлари уларнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари бузилишининг энг хатарли кўринишидир”, “Ҳаёт” нашриёти директори Ў. Умурзақов “Китоб савдоси дўконларида тадбиркорлик ва аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ҳусусида” мавзуларидаги маърузалар тингланди.

Семинар давомида вилоятда фаолият юритаётган китоб дўконлари ва кутубхоналар мудирлари ҳамда “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими ходимлари томонидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

З. Таджибаев

Вилоят матбуот ва ахборот

бошқармаси бош мутахассиси