Андижон 24

Кун мавзуси: РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ АНДИЖОНДА


06.01.2022   1073

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 декабрдаги «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 743-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида республика ишчи гуруҳи Андижонда бўлиб турибди.

Улар иштирокида жойларда шаҳар ва туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, фавқулодда вазиятлар бўлими мутасаддилари,ташкилот, корхона, муассасалалар ва маҳалла фуқаролар йиғинираисларидан иборат ишчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилишлари бўлиб ўтди.

Юзма-юз мулоыотларда қишнинг совуқ кунларида бепарволик натижасида ёнғинлар, чақнашлар ва бошқа ёнғинга сабаб бўлаётган кўнгилсиз холатларнинг олдини олиш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Маҳаллалар, кўп квартирали турар жойлар, савдо марказлари, йирик ишлаб чиқариш объектларида профилактик-назорат тадбирлари ўтказиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди рахбарларга топшириқлар берилди.

Шаҳрихон туманида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 4 та сектор ҳудудида Фавқулодда вазиятлар бўлими, ИИБ, ДСИ, газ, электр, сув таъминоти идораларининг масъул ходимларидан иборат 8 та ишчи гуруҳи шакллантирилиб, ўз фаолиятини амалга оширмоқда.

Гуруҳлар аъзолари, туман ташкилотлари раҳбарлари ва бошқа масъуллар белгиланган тартиб асосида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан аҳоли билан учрашиб, тушунтириш профлактика ишларини олиб бормоқдалар. Бундан асосий кўзланган мақсад қиш мавсумини беталофат ўтказишдир.

«auz.uz»online гуруҳи.