Андижон 24

Кун мавзуси: МЕНИНГ САЙЛОВЧИМ-МЕНИНГ САЛОМАТЛИГИМ


29.03.2020   5057

Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши депутати Дилфузахон Аҳмедова аҳолини коронавирусдан сақлаш йўлида ташаббус билан чиқди. Ўз сайлов ҳудудида “Менинг сайловчим-менинг саломатлигим” шиори остида хонадонларда бўлди. Саломатлигимиз ўз қўлимизда эканлиги, шахсий гигиена борасида тушунтириш ишларини олиб борди.Ижтимоий кўмакка мухтож оилаларга ниқоб ва исириқ тарқатди. Депутат бошлаганбу ҳаракатга тадбиркорлар ҳам қўшилди.

-Шундай кунда аҳолини руҳан қўллаб-қувватлашимиз лозим,-дейди Д.Аҳмедова.-Бир оиланинг, бир маҳалланинг соғлом ҳаёт кечириши жамиятнинг соғлом бўлишидир. Барчамиз биргаликда касалликка қарши курашсак ваҳимага ўрин қолмайди.

Аҳоли саломатлигига қаратилган акция давом этмоқда.

Акбаржон НАЗАРОВ.