Андижон 24

Кун мавзуси: АНДИЖОН БОЗОРЛАРИДА НАРХ-НАВО ОШДИМИ? «ЯНГИ БОЗОР ДЕҲҚОН БОЗОРИ»ДА НИМА ГАП? (+видео)


18.03.2020   5954

Ўзбекистонда ҳам коронавирус пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ортидан мамлакат аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур харидлар учун ўзини савдо нуқталарига урди.

Натижада бозорлар, йирик дўконлар харидорлар билан гавжум бўлди .

Кун мавзусига айланган коронавирус сабаб, “Бозорларда нарх-наво ошиб кетди ,..”, дейишяпти. Чиндан ҳам шундайми? Ўрганиш мақсадида Андижон шаҳридаги «Янги бозор деҳқон бозори»га ташриф буюрдик. Гўшт, картошка, сабзи, пиёз каби асосий истеъмол маҳсулотлари арзон, сифати аъло. Нарх-наволар харидор талабидан келиб чиқиб шакллантирилмоқда, асоссиз ўсишнинг, сифатсиз ва қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш чоралари кўриляпти.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, вилоятдаги барча бозорлар, савдо дўконлари бир маромда ишламоқда, нарх-навонинг ошишига йўл қўйилмаяпти. Ҳокимликлар, солиқ ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари, томонидан тадбиркор ва савдогарлар билан суҳбатлар ўтказилиб, нарх-навонинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, аҳолини ваҳимага солувчи миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.