Андижон 24

Кун мавзуси: АНДИЖОН БОЗОРЛАРИДА НАРХ-НАВО ОШДИМИ? (+видео)


17.03.2020   15679

Бозорда нарх-наво меъёрида бўлса, фуқаролар олиб борилаётган иқтисодий-сиёсий ислоҳотларга хайрихоҳ, қолаверса, тўкинлик, файз-барака кайфиятни кўтаришга хизмат қилади. Кун мавзусига айланган коронавирус сабаб, “Бозорларда нарх-наво ошиб кетибди ,..”, дейишяпти. Чиндан ҳам шундайми? Андижон шаҳридаги марказий деҳқон бозорига кирган кишининг кўзи қувнайди. Гўшт, картошка, сабзи, пиёз каби асосий истеъмол маҳсулотлари арзон, сифати аъло. Нарх-наволар харидор талабидан келиб чиқиб шакллантирилмоқда, асоссиз ўсишнинг, сифатсиз ва қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш чоралари кўриляпти.

Тегишли ташкилотлар ва тадбиркорларбилан ҳамкорликда ўнлаб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, озиқ-овқатлар савдо ярмаркаси ташкил қилинди.

- Асосан улгуржи савдо билан шуғулланамиз, - дейди Андижон шаҳридаги “Жасур савдо” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Жасурбек Хурзотов. - Бугундан савдони бошладик. 1 кг. шакарнинг нархи 5 минг 500 сўм. 1 кг. пахта ёғи 9 минг 500 сўмдан сотиляпти. Мақсадимиз одамларни рози қилиш.

- Кечаги кун, очиғи, биз учун ҳам анча оғир бўлди,-дейди тадбиркор Асрорбек Ғуломиддинов. - Айримлар эҳтиёжидан ортиқча ун сотиб олиш ҳаракатида. Харидорларга захирамиз кўплиги, нарх-наво ҳам ошмаслигини тушунтирдик. Натижада ҳаммаси жойига тушди. 1 кг. Андижон уни3 минг сўмдан сотиляпти.

Сотувчилар фикрларини харидорлар ҳам тасдиқладилар. Ортиқча навбат кутмай, бемалол савдо қилиняпти, Айрим “уддабурон тадбиркорлар” (даллол, олибсотар)нинг ҳалол тадбиркорликка амал қилмай, нарх-навони оширишига йўл қўйилмаяпти.

- Тўғриси она сифатида мен ҳам ваҳимага тушиб қолгандим, -дейди Андижон шаҳри, Обод маҳалласида яшовчи Шоирахон Эргашева. - Касалликдан сақланиш хақида ўйлаш ўрнига озиқ-овқат ҳақида бош қотираётгандик.Бозорга келиб, хотиржам бўлдим. Бунақа серобчилик учун фақат шукр қилиш керак.

Дастурхонимизнинг тўкин бўлишига сира шубҳа йўқ. Асосийси,озиқ-овқат захирамиз етарли.

«auz.uz» online гуруҳи.