Андижон 24

«КУМУШ ТОЛА» ХИРМОНИ ЮКСАЛЯПТИ


23.05.2018   1290

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ислоҳотларнинг рўёби билан яқиндан танишиш мақсадидаги Андижон сафари, халқимизфаровонлигига эътибори кўплаб юртдошларимиз қатори пиллакорларнингғайрат-шижоатини оширди. Чилги ҳосил хирмонига барака қўшилди.Булоқбоши туманидаги «Абдулҳошим Нурматов» фермер хўжалиги миришкорлари 1500,«Замирабону саховати» фермер хўжалиги заршунослари 500килограмм пилла топшириб,шартнома режасини бажардилар. Муҳаббатой Абдукаримова, Раҳимахон Абдуллаева сингари илғорлар 105-125 килограммдан «кумуш тола»ни тарозига қўйишди.«Зиёиддин Парохиддин» фермерхўжалигининг пиллакориОдинахон Ўрмонова икки қути ипак қурти боқиб,150 килограмм ҳосил топширишга эришди.

- Туманимизнинг 121 тонналик пилла хирмонини яратиш жадал боряпти, --дейди «Булоқбоши агропилла» масъулияти чекланган жамияти агрономи ОдинахонШамсутдинова. - Давлатимиз томонидан пиллакорларга кўрсатилган ғамхўрлик ибратли ишлашга ундади.

Андижоннинг «кумуш тола» хирмони кундан кунга юксаляпти.

Рустамжон Эшонов.

Муаллиф олган суратлар.