«102» хабарлари

Кўмир фирибгарлари аниқланди


04.01.2018   349

Транспортдаги ЖХТБ ЖКБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида ўтказилаётган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида ноҳонуний ҳилмиш фош этилди. Асака тумани, Ахтачи МФЙда жойлашган «Ахтачи кўмир таркатиш омборида» олиб борилган тезкор тадбирда Асака туманида истиқомат қилувчи Т. Я бошкарувидаги «Газ-53» русумли автомашинадаги кўмир махсулотларига тегишли бўлган ҳужжатлар кўздан кечирилди. Маълум бўлишича, Асака туманида яшовчи М.Ф 8660 кг кўмирнинг ҳар бир килограммига 156 сўмдан жами 1.350.960 сўмни кассага топшириб, Олтинкўл туманида яшовчи, Ш. Д ҳар бир килограммини 450 сўмдан, жами 3.897.000 сўм эвазига сотиб юборганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.

Вилоят ИИБ матбуот гуруҳи