Андижон 24

ҚУМ БАРХАНЛАРИ БАFРИДАГИ КЎЛЛАР


19.06.2020   690

Хитой технологияси асосида интенсив усулда баракали балиқ етиштириш манбаи бўлади

Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида балиқ етиштириш лойиҳасини рўёбга чиқариш ҳақида сўз юритилди. Андижон туманида "Velley Fish" масъулияти чекланганжамияти томонидан амалга оширилган тажриба самарали экани таъкидланди.

Бунинг қандай афзалликлари бор?

Малакали мутахассисларнинг, тажрибали амалиётчиларнинг фикрича, 1 гектар кўлдан янгича ёндашув ҳисобигаодатдаги усулдагига қараганда йигирма баробаркўп унумдорликка эришиш мумкин. Интенсив усулдабир гектарсунъий кўлдан100 тоннагача балиқ олинади. "Velley Fish" масъулияти чекланган жамиятининг муваффақиятлари бундан далолат.

Давлатимиз раҳбарининг даъвати билан мазкур лойиҳа кўлами кенгайди. 60 та тадбиркор Улуғнор туманида янгиликка издош бўлди. Учкўприк маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги анчадан буён фойдаланилмаётган унумсиз ер "уйқу"дан уйғонгандек гўё. Юзлаб замонавий техникалар, уч юздан зиёд мутахассису тадбиркорлар бел боғлашди. Исмоилжон Қобулов, Дилшодбек Абдуҳамидов, Азизбек Сайдуллаев сингари эксковаторчию ҳайдовчиларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ.

– Ҳаммаси ҳисоб-китоб билан бажариляпти, – дейди вилоят архитектори Бобомурод Отахонов. – Қарийб 80 гектар майдонда сунъий кўллар барпо қилиняпти. Тадбиркорларга қулайлик яратиш учун 3,5 километр ариқ, 10 километр йўл чиқарилди. 2,5 километр электр тармоғи тортилди.

Шу кунгача 15 та янги кўлга сув очилиб, синов тадбирлари ўтказиляпти. Сувни тозалаб, кислородга бойитувчи Хитой технологиясидаги ускуналар жойлаштирилади.

–Кўл соҳиблари бўлаётган ҳар бир тадбиркорга 1 миллиард 380 миллион сўмдан кредит ажратиляпти, – дейди "Ипотекабанк" вилоят филиали Улуғнор минибанки ходими Шоҳруҳбек Қўзибоев. –Ҳозиргача36 нафар тадбиркор билан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ўзларининг маблағлари ҳисобига иш юритувчилар ҳам қўллаб-қувватланяпти.

– Балиқчиликка қизиқардим, – дейди "Оқ олтиндаСаидаҳмад ери" фермер хўжалиги раҳбари Камолиддин Салоҳиддинов. – Энди 1 гектару, 30 сотихли кўлда боқамиз.

Қум барханлари бағридавилоятимизда йил охиригача 10 минг тонна балиқ етиштиришга замин яратилади. Ил-ғор Андижон технологияси қарор топади.

Аҳмадилло

СОЛИЕВ.

Хурсандбек

Араббоев олган сурат