Андижон 24

ҚЎЛБОЛАСИ ПАНД БЕРАДИ


28.12.2019   883

Қишли - қировли кунларда корхона, ташкилотлар ҳамда аҳоли тураржойларида фуқароларнинг табиий газ ва электр энергиясига бўлган талаби бошқа фаслларга қараганда ортади. Кимдир электр иситиш мосламасидан, жихозидан фойдаланади. Уларнинг давлат стандарти талабларига жавоб берадиган туридан фойдаланиш ўзимиз, ён атрофдагилар учун хавфсиз ҳисобланади. Иситиш жиҳозларини ишлаб чиқаришда барча талаблар ҳисобга олинади. Кўпинча фуқароларимиз буюм арзон ва ҳамёнбоплиги учун қўлболасини олади.

Ҳозир айрим “тадбиркор”лар томонидан ишлаб чиқарилаётган иситиш жиҳозлари давлат томонидан махсус сертификатга эга эмаслиги, стандарт талабларига жавоб бермаслиги сабабли, аксарият ёнғинлар ва фавқулодда вазиятлар улардан фойдаланишда нотўғри ва эхтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида содир бўлмоқда. Мисол учун куз-қиш мавсуми даврида 3 та табиий газ билан боғлиқ чақнаш ходисаси ва 5 та ис газидан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилиб, 20 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

2019 йилнинг 11 ойи давомида 699 та ёнғин ходисалари содир бўлди. 45,3 фоизи ёки 317 таси электр жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари бузилиши, симларнинг қисқа туташувиоқибатида,14,1 фоиз ёки 99 таси печлардан фойдаланишда эҳтиётсизлик, мўриконлари носозлиги оқибатида келиб чиққан. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумида вилоят ҳудудида ёнғинлар, табиий газ билан боғлиқ чақнаш ҳодисалари ва фуқароларни ис газидан заҳарланишининг олдини олиш борасида қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги қарори талабларидан келиб чиқиб, қўлбола ясалган ностандарт иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ва уларни бозорлар, савдо шохобчаларида сотилишининг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Ўтказилган редлар давомида бозорлар ва савдо шохобчаларида 234 та газ сўриш мосламалари, 94 та қўлбола ясалган иситиш печлари сотувига чек қўйилди.

Фуқароларимиз тинч осойишта хаёт кечиришлари учун янги йил тадбирларида юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ва боша фавқулодда вазиятларни олдини олиш зарур. Хизмат жойлари, яшаш уйларида маиший электр ва газ жиҳозларини ёқиқ холда назоратсиз ташлаб кетмаслик, фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган электр симларини янгилаш чораларини кўриш керак. Болаларни назоратсиз қолдирмаслик, уларнинг гугурт ва олов ёқиб ўйнашларига йўл қўймаслик лозим. Хонадонда газ ҳиди сезилганда гугурт чақмаслик, электр чироғини ёқмасликни, зудлик билан эшик ва деразаларни очиб хонани шамоллатиш тавсия қиламиз. Зеро бепарволик ёнғин кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

К.Жўрабоев,

Андижон ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси.

А.Холдоров,

Андижон ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси.