Спорт

ҚЎЛ ЖАНГИ УСТАЛАРИ КУБОК УЧУН БАХС ОЛИБ БОРДИЛАР


02.10.2019   974

Андижон олимпия заҳиралари коллежида қўл жанги бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидда республика кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан жами 930 нафар спортчи қатнашди. Иштирокчилар 47 вазн тоифасида кураш олиб бордилар. Катталар бахсида, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари куч синашдилар.

Ғолиблар бир раунддан иборат уч дақиқали жангларда аниқланди.

- Муросасиз кечган жангларда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида биринчи ўринни Андижон вилояти вакиллари эгалладилар, - дейди Андижон вилояти қўл жанги федерацияси ижрочи директори Рустамжон Каримов- Иккинчи ўрин Наманган вилояти вакилларига, учинчи ўрин эса, жиззаҳликларга насиб этди.

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ходимлари бахсида биринчи ўринга республика ИИБ МООН бўлинмаси сазовор бўлди. Иккинчи ўринни ДХХ “Бургут” бўлинмаси қўл жанги усталари эгалладилар. ДХХ Чегара қўшинлари вакиллари учинчи ўринга кўтарилишди.