Хорижда

Кўл тубидаги қальа


14.11.2017   744

Туркия шарқида жойлашган Ван кўли тубидан бундан қарийб 3000 йил илгари, Урарту давлати (эрамиздан аввалги IX-VI асрлар) даврида бунёд этилган кўҳна қалъанинг харобалари топилди.

Бир квадрат километр майдонни эгаллаган иншоот кўлнинг 10 метрдан чуқурроқ жойида ястаниб ётган эди. Anadolu агентлигининг хабар беришича,

кейинги юз йилда кўлнинг суви 150 метрга кўтарилгани сабабли қалъа сув остида қолиб кетган.

Сувости тадқиқотлари вақтида мутахассислар тошдан ясалган шер ҳайкалини топиб олишди. Мутасаддилар мазкур топилма қадимшунослар ва сайёҳларни ўзига жалб этади, дея умид билдиришяпти.