Бугуннинг гапи

Кўчадаги хайқириқ: БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!


29.09.2019   2237

Коррупцияга қарши курашиш нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг айни вақтда жамоатчиликнинг ҳам асосийвазифасига айланди. Чунки жиноятчиликнинг бу тури жамиятда носоғлом муҳитнинг юзага келишига сабаб бўлади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан“Биз коррупцияга қаршимиз!” шиори остида ўтказилган акцияайни шу мақсадга қаратилди.

Андижон шаҳар кўчаларида ёшларнинг “Биз коррупцияга қаршимиз!”, “Коррупцияга йўл йўқ!” дея хайқиришлари юртдошларимиз эътиборини тортди. Фаол йигит-қизлар барчани Асака тумани марказидаги маданият ва истирохат боғига бошлади. Сайилгоҳжиноятчиликка қарши курашиш йўлидабир кучга айланган “адолатчилар” билан тўлди.

-Партиямизнинг сайловолди дастури лойиҳасида ҳуқуқий йўналишга алоҳида эътибор қаратилган,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мўминов,-Жумладан, биз порахўрликкақарши муросасиз курашамиз. Қаерда порахўрликка йўл қўйилса, ана шу жойда ривожланиш бўлмайди. Қолаверса, маънавий мухит бузилади. Бу борада ёшлар билан алоҳида иш олиб бораётганимиз бежиз эмас. Улпрни қанчалик соғлом руҳда тарбияласак эртага бу ўз натижасини беради.

Ёш актёрларнинг театрлаштирилган чиқишларида ҳам бу иллатнинг эртаси йўқлиги, унга қарши курашиш ва жамиятимизнинг ривожи ўз ифодасини топди. Куй-қўшиқлар йиғилганларни бирликка, ҳар қандай жиноятчиликларга қарши муросасиз курашишга чақирди.

-Баъзида олийгоҳлардагипорахўрлик хақида гап юритилади,-дейди тадбир иштирокчиси Алишер Иминов.-бунга ким йўл очяпти. Албатта, ўзимиз. Агар талаба ўз устида ишласа, билим олса уни хеч ким бошқа йўлга бошламайди. Қайтанга, ўша айрим пулга ружу қўган устозлар ҳам талаба билан ҳисоблашишга, униинг билиминитан олишга мажбур бўлади.

Тадбир амфитеатрда ташкил этилган “Биз бир кучмиз!” шиори остидаги гала концертга уланди.

Акбаржон Назаров,

Андижон.