Андижон 24

КЎЧАДА НИҚОБНИ ТУШИРИБ ЮРГАНЛИК УЧУН НЕЧА СЎМ ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИ?


19.07.2020   3661

Амалдаги қонунчиликка кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда:

- жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1 115 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банк муассасасига тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима бундан мустасно.

Манба:yuz.uz