Бугуннинг гапи

КРИШТИАНУ РОНАЛДУНИНГ РАМАЗОН ТУҲФАСИ


20.05.2019   1493

Португалиялик машҳур футболчи, Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Рамазон ойи муносабати билан фаластинликларга 1.5 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда Sputnik манбага асосланиб хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Роналду Рамазон ойи муносабати билан Фаластинда ифторлик дастурхони ёзилиши учун мазкур эзгу ишга қўл урган.

Саховатпеша футболчи 2014 йилда ҳам Рамазон байрамини нишонлаш учун 2 миллион доллар ҳадя этганди.