Андижон 24

КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИ ҲАҚИДА ХАБАР ҚИЛГАНЛАРГА БИР МАРТАЛИК ПУЛ МУКОФОТИ БЕРИЛАДИ


21.08.2020   1558

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган.

Унга кўра, қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириш кўзда тутилмоқда:

Биринчидан, коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

Иккинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

✅ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун ‒ беш баравар;

✅унча оғир бўлмаган жиноят учун ‒ етти баравар;

✅оғир жиноят учун ‒ ўн баравар;

✅ўта оғир жиноят учун ‒ ўн беш баравар;

Учинчидан,пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

✅ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун ‒ ўн баравар;

✅унча оғир бўлмаган жиноят учун ‒ ўн беш баравар;

✅оғир жиноят учун ‒ йигирма баравар;

✅ўта оғир жиноят учун ‒ йигирма беш баравар;

Тўртинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

✅анча миқдор (БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача) учун ‒ ўн беш фоизи;

✅кўп ёки жуда кўп миқдор (БҲМнинг 300—500 бараваригача ҳамда 500 баравар ва ундан кўп) учун ‒ ўн фоизи.

Ҳужжат ташаббускорларининг айтишича, Давлатбюджетиданушбу мақсадлар учун ҳарйилиқўшимчаўртаҳисобда300-500млнсўммаблағларталабэтилади.

Манба: t.me/andijondavlatxizmat