ЖАМИЯТ

КОРРУПЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАММАНИНГ БУРЧИ...


30.11.2019   2338

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Кейинга йилларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.

Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини тақозо қилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга хизмат қилади.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5729-сон Фармони билан 35 бандни ўз ичига олган “2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури” тасдиқланиб, бугунда ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур Фармон билан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди, ушбу комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳам киртилди.

Ўз навбатида, Андижон вилояти бўйича коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг таркибига Вакил девонининг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари киритилди.

Қайд этиш лозимки, Андижон вилоятида коррупцияга қарши курашиш соҳасида Вакил девонининг вилоятда фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан жойларда тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилаётган учрашувлар, секминар ва давра суҳбатларида коррупциянинг тараққиёт кушандаси сифатида, уни олдини олиш ва сабабларини ўрганиш борасида тадбирлар олиб борилмоқда.

Барчамизга маълумки, коррупция – демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларга тўсқинлик қилади. Шу билан бир қаторда, одамлар хавфсизлигига таҳдид солинишига шароит яратиб беради.

Коррупцияннг маъноси ўзи “бузмоқ” деган маънони англатади, буу иллат аксарият мансабдор шахслар томонидан амалга ошириш ҳолатларида кузатилади. Бу иллат давлатнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишига катта тўсиқдир.

Шу ўринда, коррупциянинг пайдо бўлиши омиллари ҳақида айтилганда бир қатор йўналишларни келтириш мумкин. Жумладан, қонунчиликнинг мукаммал эмаслиги ҳам унинг турлича талқин қилиш орқали ушбу иллатни юзага келишига сабаб бўлиши, ёки ҳуқуқий саводхонлик ҳам билиб-билмасдан ушбу иллатга қўл урилишини оқибатларини тушунмаслигини қайд этиш мумкин.

Бу борада, мамлакатимизда ушбу коррупцияни енгиш учун аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш борасида кенг кўламли олиб борилаётган ишлар ва бугунги кунда қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатларида кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари коррупцияга қарши курашиш соҳасида Андижон вилоятида коррупцияга қарши курашиш идоралараро комиссиясида ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ишларни давом эттириб боради.

Одилбек ҚОБИЛОВ.