Бугуннинг гапи

КОРРУПЦИЯ – КЕЛАЖАККА ТАҲДИД!


22.11.2019   134

Биз сўзимизни бежизга келажакка таҳдид дея бошламадик. Бугун бизни қўршаб турган теварак атрофга, бўлаётган ўзгаришларга бир назар солайлик, буларнинг барчаси халқ фаровонлиги учун қилинаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Келажак авлод вакилларига хар томонлама озод ва обод юрт қолдириш эса хар бир фуқаронинг Ватан олдидаги муқаддас бурчи ҳисобланади. Зеро қуш инида кўрганини қилганидай, ёшлар ҳам биз катталарнинг ортидан биз қилган ишларни давом эттирадилар. Уларга ҳозирдан тўҳри тарбия бериш, коррупцияга қарши соғлом имунитетни шакллантириш мақсадида Андижон вилояти божхона боқшармаси шахсий таркиби ўртасида “Коррупция тўҳта, мен оиламни танлайман” мавзусида профилактик учрашув ўтказилди.

Ўтказилган учрашувда бошқарма бошлиғи сўз олиб Хар бир божхона ходимининг ҳалол меҳнат қилиши, ҳалол ризқ билан фарзандларини камолга етишини таъминлаши даркорлиги, соф орзулар йўлида собит қадам бўлиб тинимсиз меҳнат қилиши кераклиги, акс ҳолда ҳаром луқма фарзандлар тарбиясида кун келиб ўзининг салбий натижасини кўрсатиши муқаррарлигига алоҳида эътибор қаратишларини таъкидлаб ўтди.

Коррупцияни батамом йўқ қилишга эришиш асло мумкин эмас, бироқ уни минимум даражага олиб тушиш, коррупцияга қарши олиб борилаётган кураш орқали биз ватанпарвар ва ўз касбига содиқ, бажарадиган ҳар бир амалида миллат, ҳалқ манфаатларини кўзлайдиган ёшларни тарбиялабгина мақсадга эришишимиз мумкин.

Ф. Каримов

Андижон вилояти

божхона бошқармаси катта инспектори.