Андижон 24

КОРОНАВИРУСНИНГ ТАРҚАЛИШИ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ТАХМИНАН БИР МИЛЛИАРД ДОЛЛАР ЗАРАР КЕЛТИРИШИ МУМКИН


04.03.2020   672

2020 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти коронавирус тарқалганлиги туфайли Хитой ва бошқа мамлакатлар билан манфаатли савдо муносабатларида 960 миллион доллардан кўпроқ зарар кўриши мумкин, деб ёзади «Review.uz» нашри иқтисод фанлари номзоди Сергей Ворониннинг маълумотига таяниб.

Экспертнинг фикрича, давлат бюджети бир нечта жиҳат бўйича зарар кўради. Импортга қўшилган солиқ тушумлари кутилган 2,9 фоизни ташкил қилмаслиги ва 1,5 фоизгача, давлат божлари 0,4 дан 0,2 фоизгача, акциз солиғи эса ЯИМга нисбатан ҳисоблаганда 0,1 дан 0,05 гача тушиб кетиши мумкин. 2019 йилда Республикадаги ЯИМ 58,3 миллиард доллар бўлганини инобатга олиб 2020 йилдаги зарар миқдори 960 миллион доллард (ЯИМнинг 1,65 фоизи) атрофида бўлиши тахмин қилинган.

Ўтган йили Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлган, ХХРнинг ташқи савдодаги улуши 18 фоизни ташкил қилган, товар алмашинуви эса 7,6 миллиард доллар миқдорида экани билдирилганди.

Тадбиркорликда Хитой капитали иштирокида жами 531 та компания яратилган ва ХХР бизнесменлари бу рўйхатда етакчилик қилганди. 2020 йилда ушбу натижанинг такрорланиши катта сўроқ остида қолган. Туризм ҳам зарар кўради, сайёҳлар оқими камайиши кутилмоқда.