Андижон 24

КОРОНАВИРУСНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ ВА ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ


23.03.2020   4109

2020 йил 23 март куни соат 00:01 дан

Чегара ўтказиш пунктлари барча учун ёпилади.

2020 йил 23 мартдан

▪ Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ходимларга меҳнат таътили берилади.

▪ Ходим ва ишчилар ўз иш жойида ниқобда бўлиши талаб этилади.

▪ Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.

2020 йил 25 март соат 6:00 дан

Ниқобсиз бўлган шахсларга 223 минг сўм, ҳолат яна қайтарилганда – 669 минг сўм миқдорида жарима қўлланилади.

Манба: «Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati» телеграмм канали.