Андижон 24

КОРОНАВИРУСДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ


18.06.2020   1803

Испания пульмонология ва торакал жарроҳлик жамияти раҳбари Эусеби Чинер ва парҳезшунос Алехандро Кановас қайси озиқ-овқат маҳсулотлари нафас олиш аъзоси - ўпкани коронавирусдан ҳимоя қилишини айтиб ўтди.

Таъкидланишича, тухум, гуруч, балиқ ва ёнғоқ нафас олиш тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Масалан, ўпка ҳолати ёмонлашганда, организмда оқсилга эҳтиёж ортади, тухум эса оқсилга бой. Бундай вазиятда таркибида С витамини мавжуд бўлган помидор ҳам организмга яхши таъсир кўрсатади. Шунингдек, сут маҳсулотлари ва сув ҳам фойдали.

Испаниялик пульмонологнинг фикрига кўра, нафас олиш органини тўғри овқатланишдан ташқари, тўйиб ухлаш ва жисмоний машқлар бажариш ёрдамида ҳам ҳимоялаш мумкин.

Манба: УзА.