Андижон 24

КОРОНАВИРУСДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНИШ МУМКИН?


07.03.2020   755

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори, тиббиёт фанлари доктори Ботир Тожиев коронавирусдан сақланиш бўйича ўз тавсияларини берди. Унинг тавсиялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилди.

Ботир Тожиевнинг сўзларига кўра, коронавирус инфекциясининг яширин даври 2 кундан 14 кунгача давом этади. Ҳозирги кунда вирус тарқалиши асосан одамдан одамга яқин алоқа оқибатида юз бермоқда. Унинг аломатлари иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳисобланади.

Вирусни барча ёшдаги одамлар юқтириши мумкин. Ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан, иммунитети заифлашган одамларда касаллик оғирроқ кечиши эҳтимоли бор. Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва дунё давлатлари мутахассислари ушбу вирусга қарши янги вакцина ва даволаш методларини яратиш устида фаол ишламоқда.

Мутахассиснинг таъкидлашича, касалликдан сақланишда қўлларни ювиш ҳақиқатдан ҳам муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, спиртли дезинфекциядан фойдаланиш ҳам зарар қилмайди. Овқат қилиш давомида ҳамда ундан олдин ва кейин, шунингдек, овқатланишдан олдин, уй ҳайвонлари олдидан қайтганда ҳам қўлларни ювишни унутмаслик керак. Шу сабабли, айни кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бутун аҳолига қўл ювишнинг аҳамияти ҳақида SMS хабарлар жўнатилмоқда