Спорт

КОРОНАВИРУС САБАБ «ЮВЕНТУС»—«ИНТЕР» ВА А СЕРИЯНИНГ ЯНА ТЎРТТА ЎЙИНИ ТОМОШАБИНЛАРСИЗ ЎТАДИ


28.02.2020   1467

Футбол бўйича Италия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар коронавирус сабаб томошабинларсиз ўтказилади.

А Серия қарорига аосан 26-турнинг бешта ўйини бўш стадионларда ўтказилади. Улар қаторидан турнинг марказий баҳси «Ювентус» — «Интер» учрашуви ҳам ўрин олган.

Қуйидаги учрашувлар томошабинларсиз ўтади:

«Удинезе» — «Фиорентина» (29 февраль)

«Ювентус» — «Интер» (1 март)

«Милан» — «Женоа» (1 март)

«Сассуоло» — «Брешиа» (1 март)

«Парма» — СПАЛ (1 март)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Интер» Европа Лигаси 1/16 финал жавоб баҳси доирасидаги «Лудогорец»га қарши ўйинни бўш аренада ўтказганди.

Италия шимолида 580 дан ортиқ киши коронавирусга чалинган, шунингдек, 17 нафар одам вафот этган.