Бугуннинг гапи

КОРОНАВИРУС «ДЕЛЬТА» ШТАММИНИНГ ЯНГИ БЕЛГИЛАРИ


20.07.2021   556

Коронавируснинг ўта юқумли “дельта” штамми билан оғриганларда ҳид ва таъм сезгисининг йўқолишидан кўра ошқозон-ичак тракти бузилиши аломатлари кўпроқ учрайди. Бу ҳақда “Известия”га берган интервьюсида Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, вирусолог Сергей Нетесов маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, “дельта” штаммида баъзи бир аломатлар кўпайиши ва бошқаларининг пасайиши кузатилган. Бу штамм билан оғриган беморларда ҳид ва таъм сезгиси бузилиши камроқ, ошқозон-ичак тракти аломатлари эса тез-тез учрамоқда”, деди вирусолог, “Юқтирганларда касалликнинг янги белгилари кузатиладими?” деган саволга жавоб бериб.

Олим буни вируснинг S-оқсили рецепторлари билан боғлайдиган соҳасининг тузилиши ва у билан ўзаро алоқада бўлган ҳужайраларга нисбатан ўзига хослигини бироз ўзгартиргани билан изоҳлади. “Aфтидан, у ҳужайралар билан яхшироқ алоқада бўлган. Бундай ҳужайралар ўпкада, қон томирлари деворларида ва ичакларда учрайди. Эҳтимол симптомларнинг ўзгаришига айнан шу сабаб бўлган”.