Жамият

КОРХОНА РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТДА БЎЛДИ


11.01.2020   217

Давлатимиз раҳбарининг2019 йилнинг 27 декабрида бўлиб ўтган ёшлар билан учрашуви мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлиши учун дастуриламал вазифасини ўтади. Қолаверса, 2020 йилнинг 3 январь кунивилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати”да ёшларга бўлган эътиборни кучайтириш, иқтидорини намойиш этиш, таълим олиш ва таълимдан сўнгги босқичда касб-ҳунар эгаллаши борасида амалий кўмак бериш мавзуси олға сурилди. Бундан ҳар бир корхона ва ташкилот раҳбарлари ўзлари учун тегишли хулоса қабул қилдилар. Жумладан, вилоят “Сувоқава” ДУК директориМатмусаев Шухрат Султоновичжойларда бўлиб, ёшлар билан учрашувларда фаол иштирок этмоқда. Тадбирлар давомида ёшларнинг таълим олишлари учун шароит яратиш, бизнес соҳасидаги илк фаолиятини шакллантириш, дарслардан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги масалалар ижобий ечим топмоқда. Андижон саноат ва транспорт коллежида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг вилоят “Сувоқава” ДУК директори Матмусаев Шухрат Султонович бугун Асака туманидаги8 та коллежда тахсил олувчи 200 нафар ёшлар билан мулоқотда бўлди

.

Асака автотранспорт коллежида бўлиб ўтган учрашувга ташриф буюрган корхона раҳбари дастлаб коллежда ўқувчиларнинг билим олишлари ва амалиёт ўташлари учун яратилган шароит билан танишди. Шундан сўнг, Асака тиббиёт коллежи ўқувчилари иштирокида ташкил этилган концерт дастурида иштирок этди. Тадбир давомида сўз олган Шухрат Султоновичвилоятимиздаги “Сувоқава” ДУКларда ёшларнинг меҳнат қилишлари учун барча шароитлар яратилганлиги, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб бу борада янги имкониятлар юзага келганлиги ҳақида гапириб берди.

Ёшлар билан учрашувларда улар томонидан кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий хал этиш, Олий таълим муассасалари йўналишларига қизиқишларига кўра фан репетиторларини ташкил этиш, тадбиркорлик қилиш учун зарур бўлган шароитни яратиш, мусиқа ва рассомчилик, спорт-соғломлаштириш йўналишлари бўйича тўгараклар ташкил қилиш, мавжуд тўгаракларнинг моддий техник базасини яхшилаш хамда китобхонликка қизиқтириш мақсадида бадиий китоблар сонини кўпайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил учун
“Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрь кунги Фармонига асосан корхона тизимида жорий этилиши режалаштирилган 315 та янги “Худуд назоратчиси” штат бирликларига шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчи ишсиз бўлган уюшмаган ёшларни ва вилоятдаги айрим коллеж битирувчиларини қизиқишига қараб, доимий иш билан таъминлаш режаси ишлаб чиқилди.Шу билан бирга вилоятдаги айрим мактабларда спорт билан шуғулланиш учун шароит яратилиб, ўқувчилар орасида китобхонликни шакллантириш борасидаги амалий ишларга асос солинди.

Вилоят “Сувоқава” ДУК директори Матмусаев Шуҳрат Султоновичнинг ёшлар билан учрашувлари вилоятнинг бошқа туманларида давом этмоқда.

Корхона Матбуот хизмати.