Спорт

Корд авиамодел: ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ ЯКУНЛАНДИ


14.11.2020   958

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Улуғнор тумани ўқув спорт техника клуби кордадромида корд авиамодели спорти бўйича ўтказилган мусобақа вилоятимизнинг энг кучли моделчиларини аниқлаб берди.

Муросасиз кечган баҳсларда умумжамоа ҳисобида Улуғнор тумани ўқув спорт техника клуби 3-ўринни, Андижон ўқув спорт техника клуби унитар корхонаси 2-ўринни ҳамда Андижон автомобил мактаби нодавлат таълим муассасасининг жамоаси 1-ўринни эгаллаб, вилоят ҳокими кубогини қўлга киритди.

Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгаши матбуот хизмати.