«102» хабарлари

«ҚОРАДОРИ-2019» ТАДБИРИ ДАЪВОМИДА...


14.09.2019   333

Жорий йилнинг 10 сентябр куни соат 10:00 ларда, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа хуқуқ тартибот ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган «Қорадори-2019» тадбири даъвомида, Андижон шахар Шўрбулоқ МФЙда яшовчи, фуқаро Амирхановани (М.А) яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйидан оғирлиги 0,38 гр. «гашиш» гиёхвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирувни Андижон шахар Ички ишлар органлари фаолиятини муофиқлаштириш бошқармаси олиб бормоқда.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати.