Спорт

КОПА АМЕРИКА: БРАЗИЛИЯ ВА ПЕРУ ФИНАЛДА КУЧ СИНАШАДИ


05.07.2019   1079

Америка Кубогида иккинчи яримфинал ўйини ўтказилди.

Чили миллий жамоаси Перу билан баҳслашиб, кутилмаганда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Голлар Флорес, Йотун ва Герреро ҳисобига ёзилди.

Энди Перу миллий жамоаси 7 июль куни финалда Бразилия билан ўйнайди. Чили эса 6 июль куни 3-ўрин учун баҳсда Аргентина билан куч синашади.