Андижон 24

ҚОНУННИ БИЛМАСЛИК СИЗНИ ОҚЛАМАЙДИ


13.04.2020   2840

Коронавирус пандемиясини олдини олиш мақсадида бир қатор қонун хужжатлари қабул қилинди. Уларга амал қилишга барча мажбур. Бироқ айрим фуқароларни қонунларга риоя этмаётганидан кўз юмиш қийин. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгашида “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси доирасида ўтказилган вебинар айни шу мавзуга бағишанди. Онлайин семинарда ҳудудий кенгашларнинг раислари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришнинг нафақат мақсади, балки энг муҳим шарти ҳисобланади. Конституциямизнинг 15-моддасида: “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларнинг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”, деб мустаҳкамлаб қўйилган. Муаммоларни юзага келишига кўп ҳолларда амалдаги қонунчиликни билмаслик ва ҳуқуқий маданиятнинг пастлиги сабаб бўлади. Бироқ қонунларни билмаслик ҳеч кимни оқламайди.

Ўткирбек Арзиқулов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар Кенгаши раиси:

-Қонун тарғиботи биз “адолатчилар”нинг асосий вазифаларимиздан бири. Жамоатчилик орасида қонунлар ижроси ва тарғиботи бўйича доимий иш олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бугун тажриба алмашдик, олдинда турган вазифаларни белгилаб олдик. Карантин давридабу катта аҳамиятга эга.

Вебинар якунида лойиҳа асосида амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш, фуқаролар билан ишлашда ОАВлардан самарали фойдаланиш белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

Кенгаши матбуот хизмати.