ЖАМИЯТ

ҚОНУНЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИККА ЕТКАЗИЛДИ


18.02.2021   2881

2021 йил 12 январдаги Ўзбекистон Республикасининг “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-664-сонли Қонуни шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳакида”ги ЎРҚ-665-сонли қонунларни мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Хўжаобод туманида тадбир бўлиб ўтди.

Унда тумандаги ИИБ профилактика инспекторлари, туман прокуратураси, туман ИИБ тергов бўлими терговчилари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этдилар.

Ўтказилган учрашувда туман судининг раиси М.Турдиева йиғилганларга қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни мазмун-моҳияти уларни амалиётга тўғри тадбиқ этиш ҳақида тушунчалар берди. Йиғилиш якунида қатнашчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.