ЖАМИЯТ

Қонун лойиҳаси муҳокамада


08.05.2018   1242

Ўзбекистон Республикасининг “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплатация қилиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Унда партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, “адолатчи”лараҳолининг барча ижтимоий қатламлари ўз вақтида сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш тарафдори. Соҳани янада ривожлантириш, бу борада ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини илгари сураётгани бежиз эмас. Партиянинг сайлоолди дастурида ҳам тиббий хизмат сифатини ошириш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Айрим тиббий муолажаларни ўтказиш, хусусан, транспланталогия масаласида фуқаролар ҳамон хориждаги тиббиёт муассасаларига мурожаат этишга мажбур бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳасида асосий эътибор инсон органлари, тўқима ва хужайраларини трансплантация қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилганлигини қўллаб-қувватлаш лозим.

-Қонун лойиҳасида ўринли вазифалар ўз ифодасини топган,-дейди халқ депутатлари андижон вилоят кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари зухра Комилова,- бугун лойиҳа билан яқиндан танишиш баробарида ўз таклифларимизни билдирдик. Энг муҳими, бу қонунни қабул қилиниши транспланталогия йўналишида катта имкониятлар ва янгиликларга йўл очади. Мақсадимиз кенг жамоатчилик орасида бу борада тарғибот ишларини олиб бориш билан фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш.

Иштирокчилар хорижий тажриба ва назарда тутилаётган нормаларни муҳокама этиб, ўз таклифларини билдирдилар.

Зухра Хожимуродова.