Андижон 24

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ РАВНАҚИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


30.05.2022   903

Андижонда “Ўзбекистон Республикасида Конституциявий ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбатиўтказилди.

Унда Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, адлия бошқармаси масъул ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, сиёсий партияларнинг вилоят кенгашлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзолари Т.Аҳмадалиев ва Наврўзбек Юсупов ўз маърузаларидаЎзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартириш киритишда ННТларнинг иштироки, Янги Ўзбекистон шароитида Асосий қонунга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларнинг муҳим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари У.Зокирова, О.Отахонова ҳамда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Ўз мухбиримиз.