Андижон 24

«КОНСТИТУЦИЯ ЎЗИМИЗНИКИ»


17.03.2023   912

Асакадаги “Uzavto Motors” акциядорлик жамиятида ўтказилган шоу ана шундай деб номланди.

Маълумки, жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тегишли қарорларига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми ўтказилиши белгиланган.

“Uzavto Motors” акциядорлик жамияти маъмуриятининг ташаббуси билан референдум тарғиботига бағишлаб ўтказилган шоуда таниқли санъаткорлар, шоу-бизнес юлдузлари, жамият ишчи-хизматчилари иштирок этди.

Шоу жараёнида Ватанимиз тақдири ва равнақи, инсон қадри, юртдошларимиз ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини ўзида мужассам этган Янги Ўзбекистоннинг Конституциявий қонун лойиҳаси, мазкур ҳужжатнинг аҳамияти, муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди.

Ўзига хос декорация, она юрт, инсон қадри ва қомусимизни мадҳ этувчи шўх ва ранг-баранг қўшиқлар шоу иштирокчиларида унутилмас таассуротлар қолдирди.

Азиз юртдошлар! Ўзбекистонимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга ҳуқуқий асос бўладиган Конституциявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.