ЖАМИЯТ

КОНСТИТУЦИЯ ДАВЛАТНИ ДАВЛАТ, МИЛЛАТНИ МИЛЛАТ ҚИЛУВЧИ АСОСИЙ ҚОМУСИЙ ХУЖЖАТДИР


07.12.2020   876

Ҳар йили мамлакатимизда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун сифатида кенг нишонланади.

Конституциямиз – тенглик, эркинлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби энг улуғ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакатимизда замонавий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг конуний асоси, Ўзбекистонимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг ҳуқуқий кафолати бўлиб келмоқда.

Асосий Қонунимиз 1992 йил 8 декабрда Республика Олий Кенгашида қабул қилинган.

Мамлакатимиз Мустақиллигининг сўнги кунлариданоқ ёшларга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан ёшларни рағбатлантириш мақсадида номдор стипендиялар, давлат мукофотлари таъсис этилгани биз ёшларни ўзимизнинг устимизда тинимсиз меҳнат қилишга ундамоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида Ёшлар парламенти ташкил этилгани, ёшларнинг қонун ижодкорлигидаги ўрнини мустаҳкамлаш ва бу жараёнларга уларни яқиндан олиб киришда турли конференция, форум, саммит, вебинарлар ўтказилиниб келинмоқда.

Конституциямиз қабул қилингандан буён Бош қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилган халкимизнинг орзу-умидлари, бугунги ва келажак манфаатларига жавоб берадиган устувор тамойилларнинг нақадар тўғри эканлигини амалда исботлади.

Бугун келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда Конституция тамойиллари асосида амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот замирида мустақиллигимизнинг мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, Ўзбекистонни энг рвиожланган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаши каби мақсадлар мужассамдир.

Хасанбой ҚОСИМОВ

Олий мажлис Қонунлик палатаси

ҳузуридаги ёшлар парламенти аъзоси,

АДУ талабаси