Андижон 24

КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМИ АРАФАСИДА 30 НАФАР ЁШ ЙИГИТ-ҚИЗЛАРГА БИОМЕТРИК ПАСПОРТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


05.12.2019   969

Улуғнор туманидаги 1-умумтаълим мактабида туман ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмилаштириш гуруҳи ва тергов бўлинмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Бу ҳақда “auz.uz”га вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи катта мутахассиси, лейтенант Э.Юлчиев ва Тергов бўлинмаси бошлиғи, капитан М.Асқаровлар сўзга чиқиб, иштирокчиларни Бош қомусимиз қабул қилинган кун билан табриклади.

Учрашув давомида паспорт – фуқаронинг муҳим ҳужжати эканлиги, ўқувчиларга паспортни сақлаш, унинг масъулияти, қулайлик ва афзалликлари, мажбуриятлари хусусида ҳам атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир сўнггида 30 нафар 16 ёшга тўлган йигит-қизларга биринчи маротаба фуқаролик биометрик паспортлари тантанали равишда топширилди.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати.